RU

Последние новости

15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  46 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  9

"Металлург" яна йиғинни бошлади Новости

"Металлург" яна йиғинни бошлади

Олий лиганинг барча клублари сингари Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари ҳам Янги йил байрами муносабати билан берилган кичик таътилдан қайтишди ва шанба кунидан эътиборан йиғинни давом эттиришмоқда.
Пойтахт вилояти вакиллари одатдагидек машғулотларни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб боришаяпти.
 Режага кўраиккинчи йиғин январь ойининг охирига қадар Тошкент вилоятида олиб борилади.

Йиғин даврида олий лига клубларига қарши икки-учта кўрик ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Қайси жамоаларга қарши куч синалиши ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Аввал хабар берганимиздек, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган йилги таркибдан Умид Тожимов, Жасур Бобоевлар кетишган. Одил Исабоев мураббийлар штабида иш бошлади.

Янги келганлар ҳақида ҳам аниқ маълумот беришга ҳали эрта. Ўринбосарлар таркибидан 5-6 нафар ўйинчи асосий таркиб машғулотларида иштирок этишаяпти. Четдан чақирилганлардан Мурод Тошматов (“Сўғдиёна”) ва Юсуф Бўриев (“Шўртан”)лар жамоа кўригидан ўтишмоқда. Улардан кимлар асосий таркибга қўшилиши спарринг рақибларга қарши кўрик учрашувларидан кейин маълум бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Маъмур Икромов Янги йил байрами арафасида шамоллаб қолганлиги боис йиғинга бир ҳафталардан кейин қўшилиши кутилмоқда. Қолган ўйинчиларнинг кайфияти ва саломатлиги кўнгилдагидек.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика