“Металлург” трансферларни тўхтатмаяпти
12 янв 2022 16:19
Новости
“Металлург” трансферларни тўхтатмаяпти
Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўтган мавсум Суперлигада ўз ўрнини аранг сақлаб қолишга эришганди.
Шу боис клуб раҳбарияти бундан тўғри хулоса чиқарган холда, таркибни сезиларли равишда кучайтиришга уринмоқда.
Хусусан, жамоанинг ўқув-йиғин машғулотларига охирги йилларни “Турон”да ўтказган дарвозабон Акмал Ортиқов билан яқинда “Қўқон-1912”дан кетган Фарҳод Бекмуратов бориб қўшилди. Олинган маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи ҳам “Металлург” билн расман келишувга эришган.
Ундан ташқари дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шартномаси якунига етгани сабабли, бекободликлар билан хайрлашган. Клуб раҳбарияти унинг ўрнига Павел Синельниковни таклиф этган. Ушбу наманганлик мутахассис илгари “Машъал”да ишлаганди. Охирги йилларда эса “Навбаҳор” дарвозабонларини шуғуллантириб келаётганди
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии