RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  123 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Металлург": Танишинг, навбатдаги рақибимиз - “Сўғдиёна” Новости

"Металлург": Танишинг, навбатдаги рақибимиз - “Сўғдиёна”

Олий лиганинг 10-турида "Металлург" Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўйнайди.

Жиззахда футбол клубига 1970 йилда асос солинган бўлиб, жамоа дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – “Меҳнат”, 1975 йилда – “Жиззах”, 1976-77 йилларда – “Ирригатор”, 1978-81 йилларда – “Бўстон”, 1982-85 йилларда – “Звезда”, 1986-89 йилларда – “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа миллий чемпионатларимизда турли даражада иштирок этиб келаяпти.

Биринчи мавсумда вице-чемпионликка эришган жизахликлар кейинчалик икки марта тўртинчи ўриндан жой олишди.тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтишга эришган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов, 1998 йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол этган.

“Сўғдиёна”нинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”).

Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил –  “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика