"Металлург" шу ҳафтадан йиғинни бошлайди
20 дек 2022 10:27
Новости
"Металлург" шу ҳафтадан йиғинни бошлайди
Декабрь ойининг сўнгги ҳафтасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси кейинги мавсум учун илк тайёргарлик йиғинига киришади.
Ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган жамоа машғулотларини маҳаллий мураббийлар олиб боришади. Жамоа бош мураббийи испаниялик Луисма Эрнандес эса Янги йил байрамидан сўнг Бекободга етиб келиши ва йиғинга бошчилик қилиши кутилмоқда.
Айни пайтга келиб клубни тарк этган футболчилар ҳам бор. Жумладан, "Металлург" ҳимоячи Аббос Отахонов, ҳужумчилар Жасур Холтўраев ҳамда Бобурбек Фарҳодов билан хайрлашди.
Янги мавсум арафасида жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда. “Металлург” сафига келиб қўшиладиган ўйинчилар ҳақида йиғин бошлангандан кейин қўшимча маълумот берамиз.
Похожие новости
16:29
"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии