RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади Новости

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг "Металлург" клуби Қозоғистоннинг "Елимай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар анча вақт майдон марказини қўлга олиш учун позицион ўйин намойиш этишди. Ҳужумлардан бирида Ҳазрат Турсунқулов олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Учрашувнинг 71-дақиқасида “Металлург” посбони ҳамда ярим ҳимоячисининг эҳтиётсизлиги боис жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олган семейликларнинг 21 ёшли ҳужумчиси Иван Свиридов олис бурчакни қийинчиликсиз нишонга олди – 1:1. Шундан кейин ҳам ҳар иккала жамоада қулай имкониятлар бўлса-да, мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Энди “Металлург” 10 февраль санасида Премьер лиганинг бошқа бир жамоаси – “Жетису”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.


“Елимай” – “Металлург” – 1:1

Голлар: Ҳазрат Турсунқулов (21), Иван Свиридов (71)

“Металлург”: Раҳимжон Давронов, Аброр Тошқўзиев, Аббос Отахонов, Зафар Раҳимжонов, Мирғиес Сулаймонов, Искандар Шайқулов, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев, Шаҳзодбек Убайдуллаев.

“Елимай”: Денис Кавлинов, Берик Айтбаев, Сергей Кейлер, Султан Абилгази, Дмитрий Шмидт, Никита Корзун, Майком Родригес, Еркебулан Нургалиев, Нурсултан Советкази, Роман Муртазаев, Иван Свиридов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика