RU

Последние новости

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  18 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  2 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди Новости

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Суперлиганинг янги мавсумига ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси назорат учрашувида майдонга чиқди.

Рақиб олдига катта мақсадларни қўяётган Про лига А нинг янги аъзоси – Фарғонанинг “Турон” жамоаси бўлди.

Қор ёғиб туриши ва бироз изғиринли ҳавода ўтган ўйин Суперлига вакилининг ишонарли ғалабаси билан интиҳо топди. Биринчи бўлимда яйпанликлар дарвозасига киритилган иккита гол “Металлург” устунлигини таъминлади.

Ҳар иккала гол чап қанотдан бошланган комбинация маҳсули бўлди. Даставвал Аброр Тошқўзиевнинг қанотдан жарима майдонига узатиб берган тўпини Мурод Бобожонов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. Кейинги голни эса Аброрнинг ўзи киритди. “Металлург”нинг янги ўйинчиси Абдулҳақовнинг узатган тўпни жарима майдони ичида Тошқўзиев хотиржам тўхтатиб, дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди – 2:0.

Мазкур учрашувда бекободликлар устози Андрей Шипилов қўл остидаги барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланди. Иккала таймда таркиблар тўлиқ алмаштирилди ва заҳирадаги футболчиларга ҳам ўйин амалиёти берилди.

Назорат учрашуви.
“Металлург” (Бекобод) – “Турон” (Фарғона вилояти) – 2:0 (2:0). “Кимёгар” стадиони
Ҳакам:
Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: О.Дачев.
Голлар: Мурод Бобожонов (32), Аброр Тошқўзиев (38).



Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика