RU

Последние новости

13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  1 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  3 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  8 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  22 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15 00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  11

“Металлург” – “Қўқон-1912” превью Новости

“Металлург” – “Қўқон-1912” превью

16 март куни "Қўқон-1912" суперлига 3-тур доирасида Бекободнинг “Металлург” клуби меҳмони бўлади. Мазкур учрашувга доир маълумотлар билан таништириб ўтамиз.


17-тўқнашув

Ўзбекистон чемпионатида бу жамоалар шу кунга қадар 16 марта тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг саккизтасида қўқонликларнинг қўли баланд келган. Олтита баҳсда “Металлург” ғалаба қозонган. Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 27-24 "Қўқон-1912" фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга киритган. Бекободликлар ҳисобида 20 очко мавжуд.


Йирик ғалабалар

Водий клуби ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта қўқонликларни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 19 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.


Бекободдаги ўйинлар ҳақида

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган саккизта ўйинида олти марта мезбонлар зафар қучишган.  Қўқонликларнинг Бекободдаги баҳсларида битта ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” клуби 2002 йилда Бекободдан уч очко билан қайтган.

Бекободда ўтган учрашувлар:
22.09.2017  Металлург  –  Қўқон 1912   3:0
30.04.2016  Металлург  –  Қўқон 1912   3:1
06.06.2015  Металлург –  Қўқон 1912   2:1
14.05.2003  Металлург –  Қўқон 1912   3:1
23.03.2002  Металлург  –  Қўқон 1912   0:2
20.09.2000  Металлург –  Темирйўлчи  6:1
18.04.1999  Металлург –  Темирйўлчи  2:0
29.05.1998  Металлург –  Темирйўлчи  1:1


"Металлург" ҳақида  

“Металлург” жамоаси тарихи 1945 йилга бориб тақалади. Иккинчи жаҳон уруши поёнига етгандан сўнг, Ўзбекистоннинг металлурглар шаҳрида  Н.Ф.Руцкий, А.Кучкин, В.Ли, В.Пак  сингари фидойи инсонлар ташаббуси билан футбол жамоаси ташкил этилган.

1945 йилдан 1969 йилга қадар жамоанинг номи “Бекобод” деб юритилган бўлса,  1969 йилдан 1992 йилгача “Цементчи” номи остида мусобақаларда иштирок этган. 1992-1998 йилларда бекободликлар жамоаси “Маъданчи” деб номланган. 1998 йилдан эътиборан Бекобод жамоаси “Металлург” номини олган.

Жамоа турли мусобақаларда, жумладан, собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, “Миллионлар Кубоги”да ва бошқа мусобақаларда қатнашган.

1991 йилдан эътиборан “Металлург” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

“Металлург” жамоаси 1997 йилда Ўзбекистон  биринчилигида 2-ўринни эгаллаб, 1998 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида (Олий лига) қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди.

Жамоанинг энг яхши натижаси 5-ўрин. 2002 йилда “Металлург” Ўзбекистон чемпионатида бешинчи ўринга сазовор бўлган.


Собиқ футболчилар

Ўтган мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган Никита Рибкин эндиликда бекободликлар сафида ҳакарат қилмоқда. Никита собиқ жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.


Мураббийлар

Яна бир қизиқ маълумот. Ушбу жамоаларни бошқараётган ҳар икки бош мураббий – Андрей Шипилов ва Нўъмон Ҳасановлар “Пахтакор” жамоасида бирга ишлашган. Ушбу баҳс уларнинг бош мураббийликдаги биринчи тўқнашуви бўлади.

 
Ҳакамлар

“Металлург”(Бекобод) – “Қўқон-1912” (Қўқон) ўртасидаги учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

“Металлург” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: 
В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи – И. Нехочин (Наманган).
Комиссар – Р. Черников

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика