RU

Последние новости

11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  2 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  13 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди Новости

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди

Бекободликлар янги мавсумга тайёргарликниТошкентда бошлаб юборди. Жамоа “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Дўстлик” стадионида машғулот ўтказмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан ўтган мавсум U-18 Биринчилигида порлаган Диёр Тоиров айни дамда Андрей Шипилов қўли остида шуғулланаётганини айтиш лозим. Андижон футбол академиясининг тарбияланувчиси бўлган ушбу иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум U-18 Биринчилигида бир қатор голлар уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Шундан кейин 18 ёшли футболчини “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев асосий жамоа машғулотларига жалб этганида кўпчилик мухлислар Тоировни бу йил Суперлигада “Андижон” сафида дебют мавсумини ўтказишини таҳмин қилганди. Асли наманганлик бўлган Диёр Тоиров бу йил “Андижон-Академияси”ни тамомлайди. Бироқ, Тоировнинг келажаги порлоқ эканлигини пайқаган “Металлург” селекционерлари уни дарҳол жамоага таклиф этиб, келишувга эришган кўринади.



Ёдингизда бўлса, 2019 йили “Андижон” сафида кашфиётга айланган Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳам иқтидорини кўрган “Металлург” раҳбарияти уни “Машъал” клубидан трансферини тўлиқ сотиб олиб, ўз таркибида бир мавсум ўйнатган холда яқинда Белоруссиянинг “Шахтёр” жамоасига 150 000 АҚШ долларига трансфер қилиб, яхшигина фойда кўрди.

Ажаб эмаски, Диёр Тоиров ҳам жорий мавсум “Металлург”да ёрқин ўйинлари билан хориж клубларининг эътиборига тушса.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика