RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  0 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  10 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  9 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  10 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди Новости

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини айни ҳақиқат.

"Миллионлар ўйинини юртимизда янги поғонага кўтариш, футбол инфратузулмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган фаолият футбол жамоатчилиги томонидан ҳам илиқ кутиб олиняпти.

Хусусан Тошкент вилоятининг шимолий ҳудуди – Бекобод шаҳрида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Мамлакат миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён узлуксиз қатнашиб келаётган “Металлург” профессионал футбол клуби инфратузулмасини яхшилаш, клуб моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялаб беришда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан сўнгги уч йилда бажарилган ишлар билан бемалол мақтансак арзийди.

Шаҳримиз шарафини элита баҳсларида ҳимоя этиб келаётган “Металлург” ПФК жамоаси кетма кет икки мавсум – 2018 ҳамда 2019 йилларда клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткични такрорлади. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешталикка кирди. Бу йилги мураккаб шароитда – пандемия сабабли бир неча марта тўхталишлар, рестартлар билан нотекис ўтган Coca Cola Суперлигаси баҳсларида ҳам муносиб қатнашди, деб айта оламиз. Жамоамиз олдинги йилларга нисбатан мавқеини икки поғонага бўшаштирган бўлса-да, Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифасидаги жамоаларимиз тараққиётини битта йўналишда, битта маслак асосида бирлаштириш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ клуб тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди. Жумладан, клуб тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига, дарвозабон Владимир Вагин ҳамда ҳужумчи Маҳмуд Қудратиллаевлар U-22 Олимпия терма жамоасига, Одилбек Абдумажидов, Даврон Анваров, Шаҳзодбек Неъматжоновлар U 19 ёшлар терма жамоасига жалб этилди. 

“Металлург” U 21 жамоамиз бу йил мамлакат биринчилигида жуда муваффақиятли иштирок этди. Нозим Эсанов етакчилигидаги ёшларимиз Бекобод футболи тарихида янги – зарҳал саҳифани очишди. Ёшларимиз биринчилик қатнашчилари орасида энг кўп – 62 очко жамғариб, Coca Cola Суперлиганинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишди. Бундай муваффақиятга пойтахт жамоаларидан ташқари фақат “Нефтчи”, “Машъал” ва эндиликда “Металлург” жамоаларигина мушарраф бўлишган.

Кеча Бекобод шаҳридаги “Биллур” ресторанида “Металлург” U 21 жамоасини шарафлаш ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. 

Даставвал “Металлург” футбол клубида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижобий ишлар, ёшлар жамоасининг муваффақиятига бағишланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Шундан сўнг Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” АО бошқаруви раиси ўринбосарлари Рамон Атакулов, Музаффар Убайдуллаев, SFI Management Group молия директори Азамат Шамсиев ёшларни Бекобод футболи тарихидаги ажойиб ғалаба билан қутлашди. “Металлург” ёшларига кейинги фаолиятларида омад, улкан зафарлар тилашди. Тақдирлаш маросимига пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Махсумов, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев Бекободда профессионал футболни юқори даражага кўтариш борасида кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор учун “Металлург” ПФК муассислари, ҳомийлари, шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдиришди ҳамда ЎФАнинг ташакурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Тадбир сўнгида XXIX биринчилик ғолиби – “Металлург” U 21 ёшлар жамоаси ўйинчилари, мураббийлар ва ходимларига Суперлиганинг кичик олтин медаллари, ҳомийлар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди. Мухлислар томонидан жамоанинг барча чизиқлари бўйича энг кучлилари аниқланди ва уларга махсус дипломлар тақдим этилди. Кечага “Металлург” маданият уйи санъаткорларининг куй ва қўшиқлари файз киритди",-дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика