RU

Последние новости

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Суперлига. "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди. Новости

Суперлига. "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди.

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" ва "Насаф" ўртасидаги қолдирилган учрашув якунланди.

Металлург

Зохид Абдуллаев - 45', Саламат Кутибаев - 87'

Суперлига. Тур 9

23/06/2021, 20:00

1
:
2
Завершен

Насаф

Шохмалик Комилов - 63'

45'
90'
45'  Зохид Абдуллаев
46'  Саламат Кутибаев
54'  Станислав Андреев (Одилбек Абдумажидов)
69'  Зохид Абдуллаев (Иван Нагаев)
71'  Аброр Тошкузиев (Шахзодбек Нурматов)
87'  Саламат Кутибаев
53'  Шокир Юлдашев
61'  Марко Станоевич (Муродбек Рахматов)
61'  Шокир Юлдашев (Сухроб Нуруллоев)
61'  Абубакрризо Турдалиев (Шохмалик Комилов)
63'  Шохмалик Комилов
81'  Шерзод Насруллаев (Голиб Гайбуллаев)
81'  Хусайин Норчаев (Джурабек Маннонов)
90'  Шохмалик Комилов


Coca-Cola Суперлига. 9-тур (қолдирилган ўйин)
23 июнь, чоршанба
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистент: Максим Нехочин
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов.


МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ 2:1 

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 45+1', Саламат Қуттибоев 87' – Шоҳмалик Комилов 63'

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қуттибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 71), 15.Зоҳид Абдуллаев ( 11.Иван Нагаев, 69), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев (4. Одилбек Абдумажидов, 54), 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров.

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 25. Шахзоджон Неъматжонов, 36. Тўлқин Эргашев, 43. Даврон Анваров.

“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 14. Шокир Йўлдошев (20. Суҳроб Нуруллоев, 61), 19. Ҳусайн Норчаев (15. Жўрабек Маннонов, 81), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 81), 70. Абубакр Ризо Турдалиев (50. Шоҳмалик Комилов, 61), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (6. Муродбек Раҳматов, 61), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 75. Шаҳзодбек Суюнов, 25. Муҳриддин Зоиров, 28. Сардор Саъдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Саламат Қуттибоев (46), Шокир Йўлдошев (53), Шоҳмалик Комилов (90+4).

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди!   "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди.

90+4. Шоҳмалик Комилов тўпни қўли билан ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ГОООООООООООООООООООЛ!  Саламат Қуттибоев дарвозани ишғол қилиб, "Металлург"ни ҳисобда олдинша олиб чиқди – 2:1! 


84. Дамир Темировга тиббий ёрдам зарур бўлмоқда. 

81. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Насруллаев ўрнига Ғайбуллаев, Норчаев ўрнига Маннонов туширилди. 

77. Норчаев ўнг томондан марказ томон юрди, аммо Исматуллаевги тўпни олдирди. Шундан сўнг ўйин қоидасини ҳам бузди. 

76. Зарба!  "Насаф" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Нуруллоевнинг ажойиб узатмасидан кейин Норчаев аниқ зарба бера олмади. 

73. Тошпўлатовнинг узатмасидан сўнг Нагаев тўпни осмонга қараб тепди. 

72. Ҳакам ўйинни тўхтатиб турди. У ВАР билан алоқа ўрнатди. Давом этамиз.

71. "Металлург"да ўзгариш: Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди. 

69. "Металлург"да алмаштириш: Зоҳид Абдуллаев ўрнига Иван Нагаев ўйинни давом эттиради. 

68. Норчаевнинг узатмасидан сўен Ойбек Бозоров марказда тўпни тўхтата олмади. 

66. "Насаф" яна олдинга бормоқда, жамоа кейинги тўпни киритишга жиддий киришди. 

63. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Бозоровнинг қулай пасини захирадан тушган Шоҳмалик Комилов голга айлантирди – 1:1! 


61. "Насаф"да 3 та ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Муродбек Раҳматов, Абубакр Ризо Турдалиев ўрнига Шоҳмалик Комилов, Шокил Йўлдошев ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди. 

58. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштиришмоқда. 

54. "Металлург"да ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Одилбек Абдумажидов туширилди. 

53. Андреевни тўхтатиб қолган Шокил Йўлдошев огоҳлантирилди. 

50. Кетма-кет зарбалар!  Бозоровнинг узатмасидан сўнг Норчаев бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Станоевич эга чиқиб, у ҳам бош билан зарба берди, бу гал сал ноаниқ.  

46. Қуттибоев Насруллаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Станоевичнинг хатосидан сўнг Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди – 1:0! 


45+1. Зарбаааа!  Саламат Қуттибоевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди. 

43. Зарба!  Шерзод Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

40. Тожиев ўйин қоидасини бузди, "Насаф"да стандарт вазият. 

36. Қуттибоевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегди. ВАР жим...

34. Тошқўзиевнинг ичкарига паси, Абдувоҳид Неъматов тўпни мушти билан уриб юборди.  

31.  "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари ҳозирча самара бермаяпти.  

28. "Насаф" ҳужум бошлади. Бозоровнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

24. Дилшод Раҳматуллаев ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани боис ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

20. Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Тошқўзиев зарба беришга улгурмади. 

17. Шокир Йўлдошев рақиб жарима майдони ичида фаоллик кўрсатди, хавф ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

16. "Насаф" бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳозирча бу муваффақият келтирмади. 

15. Биздаги маълумотларга қараганда, тўп "Насаф" аъзосининг қўл билан ўйнаган ёки ўйнамаганлиги текшириляпти экан. 

14. Яна ВАРга мурожаат қилинмоқда. Энг қизиғи, нима текширилаётганини ҳакамлардан бошқа ҳеч ким билмайди. 

12. Тўп ҳужум қилаётган томон вакили – Тошпўлатовнинг қўлига тегиб қолди. 

12. Зарба!  Димир Темировнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

11. Ойбек Бозоров ҳимояда тўпни ўзида сақлаб тура олмади, "аут". 

9. Шаҳзодбек Ғофурбеков тушунарсиз узатмани амалга оширди. 

8. Абубакр Ризо Турдалиев марказ томон пас узатди, Лобанов баланд сакраб тўпга эга чиқди.

5. Андреевнинг жаримадан амалга оширган узатмасидан кейин ичкарида Абдуллаев ва Неъматов тўқнашиб кетишди. 

3. ВАРда ниманидир кўришди, бош ҳакам ўйинни тўхтатиб, кутиб турди. 

2. Зарба!  Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият!  Қуттибоевнинг бош билан берган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, бурчак тўпи. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика