RU

Последние новости

08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  0 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  1 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди Новости

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Андижон" клубига қарши тўп суради. Бекободликлар водий сари эртага йўлга чиқишади.

Айни пайтда жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Чемпионат якунига етган сари ўйинлар янада муросасиз, қизғин тус олмоқда. Барча клубларга очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бир пайтда айниқса аутсайдерларга қарши ўйин оғир кечишини бекободликлар яхши билишади. Шу боисдан ҳам мураббийлар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларга зўр беришмоқда. Мураббийлар қўл остидаги ўйинчиларнинг барчаси бўлғуси учрашувда майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Ўзбекистон U-19 жамоасига жалб этилган Исломжон Қобилов ҳамда Жавоҳир Эсонқуловлардан ташқари. Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги термада И.Қобилов ҳар иккала ўйинда майдонга тушган бўлса, Ж.Эсонқулов Австралияга қарши кечган ўйиннинг иккинчи таймида заҳирадан майдонга тушди.

Мазкур жамоалар бугунгача 33 та учрашув ўтказишган ва шулардан 14 тасида "Металлург", 11 тасида "Андижон" жамоаси ғалаба қозонган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Критилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи - 59:51, бекободликлар фойдасига. Жамоаларнинг биринчи даврада Бекободда ўтказилган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар томонидан киритилган голларга Исломбек Исоқжонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Айни пайтда "Металлург"нинг асосий таркиби 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ёшлар таркибида 44 очко бор ва улар "Пахтакор", "Навбаҳор" ёшлари билан иккинчи-тўртинчи ўринларни бўлашиб туришибди.

Андижондаги учрашувни олий тоифали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Абдувосилов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Анатолий Рубаков, ҳакамлар бригадасининг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсумда “Андижон” иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Сафарда ўтказилган ўйинларнинг биринчисида “Андижон” “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида бой бериб қўйган бўлса, Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Металлург” эса бу ҳакам бошқарувида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда дуранг ўйнаган – 0:0.


«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика