"Металлург": Дониёр Одиловни табриклаймиз!
04 окт 2016 09:22
Новости
"Металлург": Дониёр Одиловни табриклаймиз!
Кеча “Металлург” жамоаси ҳимоячиси Дониёр Одиловнинг ҳаётида унутилмас кун бўлди.
У бўйдоқлар сафини тарк этди! “Осиё гранд” ресторани ташриф буюрган узоқ-яқин қариндошлар, ёру-биродарлар, дўстлар, жамоадошлар Дониёржон ҳамда Азизахонларни висол айёмлари билан самимий муборакбод этишди. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, кўплаб фарзандлар тилашди.
Висол тўйига ташриф буюрган замонамизнинг машҳур, таниқли эстрада юлдузлари, шоу-бизнес оламининг ёрқин вакиллари кечанинг янада файзли, тароватли ўтишини таъминлашди.
“Металлург” футбол клуби жамоаси, Дониёр Одиловни яхши билган, таниган дўсти-биродарлари номидан биз ҳам барча эзгу тилакларга қўшилган ҳолда, янги оиланинг мустаҳкам, тотув, ҳавас қиларлик даражада бўлишини, келгуси йили шу оилада чақалоқ йиғисининг эшитилишини тилаймиз!
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии