RU

Последние новости

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  0 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар) – 3:2 Новости

“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар) – 3:2

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” навбатдаги кўрик учрашувини ҳам Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол клуби академияси сунъий қопламали майдонида мезбонларга қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу гал ҳам тошкентликлар “Металлург”га қарши ёшлар таркибини қўйди.

Учрашув тажрибали бекободлик футболчиларнинг устунлиги остида бошланди. Маҳорат бобида устун бўлган “Металлург” биринчи таймда майдон марказини қўлдан бой бермади. Таянч ярим ҳимоячилари қанотлар бўйлаб Мурод Тошматов, Руслан Вагапов, Шоҳназар Норбековларни тез тез ҳужумга чорлаб туришди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Шундай ҳужумларнинг бирида “Бунёдкор” ёшлари тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишганди. Бурчакдан киритиб берилган тўпни эътиборсиз қолдирилган Мурод Тошматов кучли зарбаси билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Иккинчи таймда бунёдкорчилар тезликни оширишди. Ўз навбатида “Металлург” қарши ҳужумларда фарқни ошириш учун бир неча қулай имкониятларга эга бўлди. Аммо футболда сен урмасанг, сенга уришади деган ибора бу гал ҳам ўз исботини топди. Мезбонлар ҳужумини бекободликлар икки марта жарима майдончасида қоидага хилоф тарзда тўхтатишди. Белгиланган иккала пенальтидан ҳам “Бунёдкор” унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Аммо тажриба ўйин якунида яна қўл келди. Аввалига Мурод Тошматов дублини расмийлаштирган бўлса, ўйин тугашига икки дақиқа қолганда Дилмурод Каримов мезбонларни учинчи марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этди.

“Металлург” кейинги учрашувни ҳам “Бунёдкор”га қарши ўтказади. 24 январь куни тошкентликларнинг асосий таркиби бекободликларга қарши ўз майдонида тўп суради.

“Металлург” бугунги ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:

Раҳимжон Раҳмонбердиев, Ҳикмат Ҳошимов, Жавлон Мирабдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Александр Ковалев, Дониёр Одилов, Саид Абдужабборов, Руслан Вагапов, Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов, Шоҳназар Норбеков.

Заҳирадагилар:Темур Тўйчиев, Миртўра Акбаров, Даврон Каримқулов, Суннат Эрматов, Зоҳид Абдуллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика