“Металлург” бош мураббийи “Сурхон”га қарши учрашувда техник зонага қўйилмайди
		
		03 авг 2021 12:01
        Новости	
	 
				 
				“Металлург” бош мураббийи “Сурхон”га қарши учрашувда техник зонага қўйилмайди
Шу тариқа у, “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 20.6-бандини бузгани учун моддий жаримага тортилганди.
Жасур Абдураимов 13-турдан ўрин олган “Қизилқум” клубига қарши учрашувдан кейин ҳам матбуот анжуманида қатнашмади ва икки қайта Регламент талабларини бузди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Абдураимовнинг лицензиясини навбатдаги тур учун бекор қилади. Яъни, Жасур Абдураимов 15-турдан ўрин олган “Сурхон”га қарши учрашув вақтида кийим алмаштириш хонасидан тўғри мухлислар секторига йўл олади, учрашув комиссари техник зонанинг захира ўриндиқлари жойлашган қисмига Жасур Абдураимовни қўймайди.
Шунингдек, 12-турдан кейин чиқарилган қарор бўйича “Металлург” футбол клуби Жасур Абдураимов жаримасини тўлаб бермагунга қадар, бош мураббий клубнинг келаси учрашувларида ҳам техник зонага киритилмайди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии