RU

Последние новости

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  1 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  18 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

“Металлург”: биринчи давра сарҳисоби Новости

“Металлург”: биринчи давра сарҳисоби

Теги :  Металлург
Мамлакат XXVI миллий чемпионатининг биринчи давра баҳслари 3-турнинг қолдирилган ўйинлари ўтказилгач, узил-кесил якунига етди.

Тошкентда амалдаги чемпион ва бу йилги мавсум карвонбошиси “Локомотив”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бекободликлар даврани 9-ўринда якунлашди. “Металлург” 15 та учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонди, 2 та ўйинда дуранг ўйнади, 7 та учрашувда эса имкониятни бой берди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 20:19.

Жамоанинг мазкур натижасига футболчилар қандай улуш қўшишди. Кейинги йиллардагидек, бу мавсумда ҳам жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов бошқаларга ўрнак бўлмоқда. У биринчи давранинг барча 15 та учрашувида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳимоячиларимиздан Мирғиёс Сулаймонов ҳам 15 та ўйинда майдонга тушди, бироқ битта ўйинда у бир тайм ўйнаганлиги боис умумий кўрсаткичда жамоа сардоридан ортда қолаяпти. Яна икки нафар футболчимиз 14 тадан ўйинда майдонга чиқишган. Булар жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев ва қанот ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқуловлардир. Уларнинг маҳорати борасидаги фарқни ҳам майдонда бўлган дақиқаларидан билиб олиш мумкин.

Бу йилги мавсумда ҳам тўпурарлар борасида Зоҳид Абдуллаев етакчилик қилаяпти. У рақиблари дарвозасига 5 та гол урган. Яна бир йўла беш нафар футболчимиз ҳисобида 2 тадан гол бор.

Биринчи даврадаги натижаларнинг тўлиқ кўринишини қуйидаги тақвимдан билиб олишингиз мумкин:



Исми шарифи                                

Ўйин       

Дақиқа      

Гол       

Сариқ      

Қизил   

Ҳикмат Ҳошимов

15

1350




Мирғиёс Сулаймонов

15

1305


3


Зоҳид Абдуллаев

14

1260

5

4


Санжар Қодирқулов

14

589

1

1


Жаҳонгир Абдумўминов

13

1137

2

2


Исломбек Исоқжонов

13

993


1


Аюбхон Нўъмонов

13

777

2

1


Давронбек Каримқулов

12

949


2


Муроджон Тошматов

12

939

1

1


Исломжон Қобилов

11

736

2

1+1

1

Дониёр Одилов

11

640

1

2


Дилмурод Каримов

10

630

2

1


Суҳробжон Султонов

9

810


1


Алишер Зиёвуддинов

9

679

2

1


Дониёр Исмоилов

8

221




Тимур Усмонов

7

175




Зафар Сафаев

6

540




Достонбек Турсунов

6

396

1

2


Вусол Магеррамов

4

277




Муҳаммадодил Қаҳрамонов

3

42




Аброр Тошқўзиев

1

90




 

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика