RU

Последние новости

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  128 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор Новости

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор

Теги :  Металлург
Мамлакат миллий чемпионатининг 25-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Навоий вилоятининг “Қизилқум” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Мазкур учрашув ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 33 та ўйини бўлади. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 9 таси бекободликлар фойдасига якунланган. 10 та учрашувда эса кучлар тенг келган бўлса, 14 та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 38:47, воҳаликлар фойдасига.

“Металлург” ўз майдонида олий лиганинг аксарият жамоаларига қарши ўйинларда ижобий натижага эга. “Қизилқум” билан рақобат ҳам бундан мустасно эмас. Бекободда ўтказилган 16 учрашувининг 7 тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган, 4 та ўйинда эса меҳмонлар зафар қучишган. Бу учрашувларда “Металлург” рақиблари дарвозасига 27 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 18 та тўп ўтказиб юборган. Ўтган мавсумда маъданчилар ўз майдонларида ғалаба қозониб, сафарда дуранг ўйнаганди. Бу жамоаларнинг бу йил биринчи даврада – Навоийда бўлиб ўтган учрашувида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Жавоҳир Эсонқулов томонидан киритилган голга мезбонлар 90-дақиқада Алишер Юсуповнинг голи билан жавоб қайтаришган.

“Қизилқум”га қарши учрашувда “Металлург”нинг асосий таркибида ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор. Хабарингиз бор, кеча Баҳрайн мамлакати стадионларида 19-ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионатининг финал раунди ўйинларига старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашаяпти. D гуруҳида Тожикистон, Австралия ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши баҳсларда мамлакатимиз шарафини икки нафар бекободлик футболчилар ҳам ҳимоя этишаяпти. Булар, ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов ҳамда ҳимоячи Исломжон Қобиловлардир. Шу боисдан мазкур футболчилар нафақат бу турда, балки яқин икки турда ҳам “Металлург”га ёрдам бера олишмайди. “Металлург” – “Қизилқум” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўйинида эса сариқ карточкаларнинг йиғилиб қолганлиги боис Худойшукур Сатторов ҳамда Муҳаммадолид Қаҳрамоновлар майдонга туша олишмайди. Ёшлар таркиблари баҳсини пойтахтлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб борса, асосий таркиблар ўйинига бош ҳакам сифатида Олим Толибжонов тайинланди.

 
«Металлург» (Бекобод) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шаяхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика