RU

Последние новости

17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   2 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  2 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0

"Металлург": Андрей Сергеевич Шипиловни табриклаймиз! Новости

"Металлург": Андрей Сергеевич Шипиловни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” ПФК бош мураббийи Андрей Сергеевич Шипиловнинг таваллуд топган куни. Андрей Сергеевич 48-баҳорини қаршиламоқда.

“Металлург” футбол клуби раҳбарияти, футболчилари ва мухлислари номидан Андрей Сергеевични туғилган куни – тўртинчи мучал айёми билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, бахт-саодат тилаймиз. Фарзандлар камолини кўриб юринг, ишларингизга улкан ривож, муваффақиятлар ёр бўлсин!

Сизнинг раҳбарлигингизда “Металлург” жамоаси ўтган мавсум ўз тарихидаги қайд этган энг яхши натижасини такрорлади. Мавсумни бешинчи ўринда якунлаш баробарида бекободлик футбол ишқибозларига унутилмас лаҳзаларни, шодлик ва қувончни тақдим этди. Умил қиламизки, Андрей Сергеевич ҳали узоқ йиллар “Металлург” футбол клуби бошқарувида самарали меҳнат олиб бориб, бундан-да юксак натижаларни забт этасиз. Сиз билан “Металлург” миллий чемпионатимизда совриндор бўлишини, Ўзбекистон кубоги баҳсларида муваффақият қозонишини, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этишини истаймиз.

Қадрли Андрей Сергеевич!
Туғилган кунингиз – мучал айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин!


“Металлург” матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика