"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда
23 июн 2024 10:22
Новости
"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда
Тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ жамоа иштирок этмоқда.
Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 12 ва 19 ёш тоифаларида ғолиблик учун курашади.
Жумладан, бекободликларнинг U-12 жамоаси "G" гуруҳида Испаниянинг "Евро cоккер", "Депортиво Юнион", "Алкобендас" ҳамда "Соккер Шаркс" клублари билан беллашади.
19 ёшлилар эса "C" гуруҳида Колумбиянинг "Атлетико Насьональ", Германиянинг "Веен Висбаден", Испаниянинг "Инспайр соккер" ҳамда "Реал Сосьедад Алкала" жамоалари билан тўқнаш келади.
Турнирнинг биринчи куни ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар ғалабага эришди. Кичик ёш тоифасидагилар маҳаллий “Eurosoccer Akademy” жамоасини 5:3 ҳисобида доғда қолдирди.
U-19 жамоаси эса “Инспайр” жамоасига қарши муросасиз баҳс олиб боришди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии