RU

Последние новости

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  1 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

"Металлург" 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди Новости

"Металлург" 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

"Дастлабки йиғин куниёқ жамоада бир қатор жузъий ўзгаришлар бўлганлигини кузатиш мумкин. Жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби ўзаги сақлаб қолингани ҳолда янгиланиш сари катта қадам ташланганлигини пайқаш қийинмас. Аввал маълумот берганимиздек, клуб раҳбарияти жамоага бир қатор янги ўйинчиларни таклиф этди. Улар орасида Фозил Мусаев, Исломбек Исоқжонов, Аббос Отахонов, Ҳакимхон Аламхонов, Шоҳназар Норбеков, Эргаш Исмоилов, Забихилло Ўринбоев, Ихтиёр Тошпўлатов сингари тажрибали ўйинчилар қаторида кўрикка таклиф этилган янги номларни ҳам учратиш мумкин. Янги мавсумда “Металлург” шарафини ҳимоя этувчи якуний таркиб эса қишки ўқув-машғулот йиғини циклида аниқлаб борилади.

Ўз ўрнида бир неча мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя этган бир қатор ўйинчилар билан клуб дўстона хайрлашганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Янги мавсум арафасида фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришни ихтиёр этган Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акмал Турсунбоев, Муҳаммад Исаев, Иван Нагаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Шаҳзодбек Нурматов, Дилшод Раҳматуллаев, Маҳмуджон Қудратиллаев, Руслан Розиев ҳамда мураббийлар Анатолий Курлаев ва Петр Гизимчукларга “Металлург” ПФК раҳбарияти, кўп минг сонли мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Уларга Бекободдаги самарали ҳамкорликлари учун ташаккур изҳор этган ҳолда кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз",- дея хабар бермоқда "Металлург" матбуот хизмати.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика