Мессининг майдонга тушиши ҳам «Интер Майами»га ёрдам бермади. Жамоа чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
11 апр 10:13
Новости
Мессининг майдонга тушиши ҳам «Интер Майами»га ёрдам бермади. Жамоа чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
КОНКАКАФ чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
«Монтеррей» «Интер Майами»га қарши жавоб учрашувида ҳам 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда меҳмонлар сафида жароҳатдан сўнг илк бор Лионель Месси майдонга тушди. Бироқ аргентиналик футболчининг майдонга тушиши ҳам Флорида жамоасига ёрдам бермади.
КОНКАКАФ чемпионлар лигаси.
Чорак финал, жавоб учрашуви
Монтеррей – Интер Майами 3:1
Гол: 1:0 – 31 Васкес, 2:0 – 58 Бертераме, 3:0 – 64 Гальярдо, 3:1 – 85 Гомес.
Монтеррей – Андрада, Медина, Гусман, Артеага, Гальярдо (Лопез, 80), Меса (Кортисо, 80), Каналес (Гонсалес, 85), Ромо (Гарза Cанту, 85), Агирре, Васкес (Говеа, 76), Бертераме.
Интер Майами – Кэллендер, Вейгандт, Фрейре, Аллен, Авилес, Альба, Бускетс, Грессель, Гомес, Месси, Суарес.
Комментарии
Манимча у бола сиз сўрагандай қилибам статистика келтириб беролади, аслида Ҳақиқатни ёмон кўрадиганларгина статистикани ёмон кўради ва тоқат қилолмайди.
Месси узини тутишни билади.
Қули билан асбобни чизмайди.
Узга клуб шарфига ташоғини артмайди.
Жамоа қийналиб турганда қизил олиб хамма ёқни бошига кутармайди.
Ха,футболни хам просто кайф учун уйнамоқда,ортиқча интригасиз.