RU

Последние новости

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  1 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

Мессининг голи Аргентинага Бразилия устидан ғалабани тақдим этди Новости

Мессининг голи Аргентинага Бразилия устидан ғалабани тақдим этди

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви якунланди.

“Қирол Фаҳд” стадионида кечган қизғин беллашувда Месси жамоадошлари кичик ғалабани тантана қилишди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида бразилияликлар пеналти тепиш ҳуқуқига эга чиқишди. Аммо Габриэль Жезус мўлжални аниқ ола билмади. Орадан уч дақиқа ўтиб, энди аргентиналиклар 11-метрлик жарима зарбаси тепадиган бўлишди. Тўпга яқинлашган Лионель Мессининг зарбасини бразилияликлар посбони Алисон Бекер қайтаришга эришган бўлсада, дарвозабондан қайтган тўпни Леонинг ўзи тўрга жойлаб қўйди ва жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Аргентина терма жамоаси  навбатдаги ўртоқлик учрашувини 18 ноябрь куни Тель- Авивда Уругвай термасига қарши ўтказса, Бразилия 19 ноябрь куни Абу Дабида қитъадошларимиз Жанубий Корея билан куч синашади.


Ўртоқлик учрашуви.

Бразилия – Аргентина 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 13 Месси.

Бразилия – Алиссон, Милитао, Данило, Тиаго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 64), Каземиро (Уэсли, 86), Лукас Пакета (Коутиньо, 46), Артур (Фабиньо, 55), Виллиан (Родриго, 71), Фирмино, Габриэл Жезус (Ришарлисон, 71).

Аргентина – Андрада, Отаменди, Фойт, Пеццелья, Тальяфико, Паредес (Родригес, 83), Ло Чельсо (Акунья, 59), де Пауль (Домингес, 90), Окампос (Гонсалес, 74), Мартинес (Аларио, 88), Месси.

Огоҳлантириш: Каземиро (22), Данило (27), де Пауль (43), Тальяфико (61), Милитао (64), Паредес (73).

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика