Мессининг асосий мақсади – "Барселона"га қайтиш
18 мар 2023 11:26
Новости
Мессининг асосий мақсади – "Барселона"га қайтиш
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзда "Барселона"га қайтмоқчи.
Фаолиятини Каталония клубида давом эттириш аргентиналик учун устувор вазифа, деб ёзди журналист Санти Ауна Twitter'даги саҳифасида.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар клуби спорт директори Месси билан янги шартнома бўйича келишишга уринишда давом этмоқда. Футболчининг ўзи 2021 йилда Парижга кўчиб ўтишдан олдин бутун фаолиятини ўтказган клубга қайтиш вариантига интилмоқда.
Аввалроқ 35 ёшли футболчи ва ПСЖ маош борасида келиша олмагани ҳақида хабар берилганди. Аргентиналик футболчининг парижликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии