RU

Последние новости

07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  0 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  8 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  132 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2

Мессидан хафа бўлдим Новости

Мессидан хафа бўлдим

Биз ухлаб ётган пайтда Лионель Месси Америка Кубоги финалида мағлуб бўлиб, Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилди.

"Якуний қарорни қабул қилдим. Терма жамоа билан соврин ютишга бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо бу яна қўлимиздан келмади. Мен жуда муҳим пенальтини амалга ошира олмадим. Кийиниш хонасида терма жамоадаги фаолиятимга якун ясашга қарор қилдим. Тўртта финалда мағлуб бўлдим. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик... аммо кўрганингиз содир бўлди. Кетаман, бу ҳамма учун яхши. Финалдаги мағлубият бизни қониқтирмайди. Аргентина билан чемпион бўлишни жуда истаган эдим, аммо ўхшамади".


Туйғулар? Алам? Жазава? Кучсизлик? Мессининг қарорига ўзингиз истаганча баҳо беринг, аммо хулоса шундай:

Лионель Месси - Агуэро, Игуаин, Маскерано ва бошқа юлдузлар билан ўйнайди, йирик турнирлар финалига чиқади, ҳеч нарса юта олмагани учун терма жамоадаги фаолиятини 29 ёшда якунлайди.

Криштиану Роналду ўйнайдиган терма жамоада ундан бошқа юлдуз йўқ (майли Пепени ҳисобга оламиз), турнирларга жароҳат билан келади, клубдаги фаолияти билан таваккал қилади, жамоасини плей-оффга олиб чиқади, Португалия учун барчасини бажаради, аммо ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмаслигини яхши билади.


Ҳа, Месси - даҳо, футбол тарихидаги энг яхши футболчи, аммо 29 ёшда терма жамоадан кетиш... Буюк футболчилар эгоист бўлишини тушунамиз, аммо бу борада етакчилардан ҳисобланган Златан Ибрагимович ҳам 34 ёшида ҳеч нарсага ярамайдиган Швеция сафида тўп тепди.


Лео Марадонадан фойдалироқ ва ақллироқ бўлиши мумкин, аммо у майдонни хафа бўлган мактаб ўқувчисидек тарк этди.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика