Месси Зиданнинг "Реал"дан кетиши ҳақида фикр билдирди
07 июн 2018 11:50
Новости
Месси Зиданнинг "Реал"дан кетиши ҳақида фикр билдирди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал" форварди Криштиану Роналдунинг клубдан кетиш эҳтимоли ҳамда "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зиданни "Қироллик клуби"ни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
"Роналду билан буёғига нима бўлишини билмайман, шу сабабли бу миш-мишларга изоҳ бера олмайман. Қандайдир сабаб бордир, бу унинг шахсий қарори ва ушбу қарор ҳақида ҳеч нарса билмайман.
Зиданнинг кетишидан жуда ҳайрон бўлдим, чунки буни ҳеч ким кутмаган эди. Бироқ сабаблар бор бўлса керак. Буёғига у нима қилишини билмайман, аммо у "Реал"дан кетиш учун яхши вақтни танлади, чунки у деярли ҳамма нарсани ютди. Ҳеч ким унга эътироз билдира олмайди" - дейди Месси.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии