Месси "Зенит" футболчисидан узр сўради
11 ноя 2017 09:13
Новости
Месси "Зенит" футболчисидан узр сўради
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси "Зенит"да ўйнаётган ҳамюрти Себастьян Дриуссидан узр сўради.
21 ёшли футболчи куни кеча Аргентина терма жамоасининг Москвадаги қароргоҳига келди. Дриусси Месси билан расмга тушишни сўради. Лионель эса футболчини навбатдаги мухлислардан бири деб ўйлади ва расмга тушди.
– Себастьянни танимаганимдан хижолатдаман. Уни яхши биламан. Аммо уни мухлислардан бири деб ўйладим. Расмни Инстаграмда кўргач, ундан узр сўрадим. Дриусси билан танишмиз, олдин хабарлашиб турардик, – дейди Месси ESPN нашрига.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии