Месси тарихий рекордга яқин турибди
19 июл 2020 09:33
Новости
Месси тарихий рекордга яқин турибди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси тарихий рекордни забт этиш остонасида турибди, дея хабар бермоқда Ole.
Нашр хабарига кўра, аргентиналик футболчи Ла Лига тўпурари учун бериладиган соврин – “Пичичи”ни энг кўп қўлга киритган футболчи сифатида тарихга кириши мумкин. Айни пайтда Месси олти марта (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019) Испанияда энг яхши тўпурар дея эътироф этилган. Худди шундай Тельмо Зара ҳам олти бор (1945, 1946, 1947, 1950, 1951, 1953) ушбу совринга эга чиққан.
Айни пайтда Мессига ушбу соврин учун курашда “Реал”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема рақобат қилмоқда. Месси 23 голи билан бу йилги тўпурарлар баҳсида карвонбошилик қилаётган бўлса, Бензема ҳисобида 21 гол мавжуд.
Испания чемпионатининг сўнгги турида “Барселона” “Алавес” билан куч синашса, “Реал” “Леганес” билан баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии