RU

Последние новости

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  3 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Месси: "Саудияга қарши ўйиндаги мағлубият бизни ўсишга ундади" Новости

Месси: "Саудияга қарши ўйиндаги мағлубият бизни ўсишга ундади"

Аргентина терма жамоаси сардори ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Лионель Месси Хорватияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кайфиятим аъло даражада. Бугунги ўйин бизга осон бўлмади, анча толиқдик, шунга қарамай, жиддий ўйин кўрсатдик. Рақиб тўпга кўпроқ эгалик қилишини яхши билардик, чунки уларда марказий зоналарда ҳаракат қилувчи ажойиб ўйинчилар бор, лекин биз ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.

Хорватия ақлли жамоа, улар ҳар бир вазиятни уқиб олади. Скалони айтганидек, биз машаққат билан ҳаракат қилишимиз керак бўлганда қандай ҳаракатланишни ва тўпга эгалик қилиш кераклигини ўз вақтида пайқадик. Бизда жуда яхши ўйинчилар бор, улар ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдиришмади. Ҳимояланиш чоғида умидсизликка тушмадик, тўпга эгалик қилиш рақибнинг кучли томони эканлигини билган ҳолда ўйин кўрсатдик.

Мундиалдаги илк ўйин (Саудия Арабистонига қарши мағлубият) жуда кучли зарба бўлди. 36 учрашувдан мағлубиятсиз сериямизга барҳам берилди. Мағлуб бўлишни кутмаган рақибга қарши шундай натижа билан бошлаш бундай таркиб учун оғир ботди. Шунга қарамай, кучли эканлигимизни кўрсата олдик, ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бордик. Учрашувлар осон ўтмади, сабаби ҳар бир ўйин финалга тенг эди. Биз бешта финал ўтказдик ва бешаласида ҳам ғалаба қозондик. Умид қиламанки, кейинги финал ҳам шундай муваффақият билан ниҳоясига етади... Ўзимизга бўлган ишончимиз юқори, чунки биз таркибимиз қай даражада эканлигини биламиз. Саудияга қарши ўйиндаги мағлубият бизни ўсишга ундади", деди Аргентина терма жамоаси етакчиси.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика