RU

Последние новости

Месси: "Парижда ўтказган икки йилим бахтсиз ўтди. Спортдан бироз чекиниб, оиламга жуда кўп вақт ажратмоқчиман" Новости

Месси: "Парижда ўтказган икки йилим бахтсиз ўтди. Спортдан бироз чекиниб, оиламга жуда кўп вақт ажратмоқчиман"

Лионель Месси "Интер Майами"га ўтиши олдидан катта интервью берди ва барча саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, Месси ПСЖдаги ҳаёти бахтсиз ўтгани ва оиласига кам вақт ажратганидан афсусда эканини таъкидлади.

"Парижда ўтказган икки йилим бахтсиз ўтди. Мен ўзимдан қониқмадим. Бу нарса эса оилавий ҳаётимга ёмон таъсир кўрсатди. Болаларимнинг мактабдаги жуда кўп қизиқарли онларини ўтказиб юбордим. Барселонада мен уларга кўпроқ вақт ажратар эдим. Парижда эса бу нарса камайиб кетди. Футболда барча нарсага эришдим. Энди эса спортдан бироз чекиниб, оиламга жуда кўп вақт ажратмоқчиман. Барселона"га қайтиш ўхшамаган тақдирда, Европадан кетишни истагандим. Энди эътибор марказидан қочиб, оиламга кўпроқ эътибор бермоқчиман", - дейди Лионель Месси.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика