Месси МЛСнинг барча клубларидан маош олиши мумкин
27 мар 2023 18:17
Новости
Месси МЛСнинг барча клубларидан маош олиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
Америка лигаси клублари эса Леони таклиф қилиш бўйича режа ҳам ишлаб чиқиб улгурган.
Аргентиналик сафига бориб қўшилиши мумкин деб тилга олинаётган "Интер Майами" клуби Мессининг маошини тўлай олмайди. Шу сабабли МЛС клублари умумий йиғилиш ўтказган. Унда лиганинг ҳар бир клуби Лионель маошининг маълум қисмини тўлаши ҳақида гап кетган. Ўз навбатида, Месси қайси жамоа сафида тўп тепишни ўзи танлаши мумкин.
МЛС клубларининг бундай қарорга рози бўлишига сабаб, агарда Лео лигага кўчиб ўтса, телетрансляция ҳуқуқлари орқали клублар ишлаб топадиган маблағ ҳам ошади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии