RU

Последние новости

16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3

Месси: "Каппанинг танқидига эътибор бериш керакмас" Новости

Месси: "Каппанинг танқидига эътибор бериш керакмас"

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар собиқ бош мураббийи Анхель Каппанинг унга нисбатан билдирган танқиди ҳақида тўхталиб ўтди.
"Мартино бош мураббий бўлгач, майдондаги ўрним орқароққа ўтиб қолди деб айтмаган бўлардим. Биз ҳозир ҳам муваффақиятли ўйнаяпмиз. Мен майдонда ҳужумчи ортидан ҳаракат қиляпман. Бундай услубда ўйнашни Гвардиола вақтида бошлагандик.

Каппанинг танқидига келадиган бўлсак, очиғини айтганда, бунга ортиқча эътибор ҳам бермайман. Нима учун у "Месси ҳозир футболни иштиёқ ва эҳтиросларсиз ўйнаяпти", деганини ҳам билмайман. Ҳозир каминани ўйлантираётган ягона нарса, тезроқ формамни тиклаб, яхшироқ даражага чиқиб олишдир.

Жароҳатдан кейин кўп гол урмаган бўлсам ҳам, бир неча яхши ўйинлар ўтказдим деб ҳисоблайман. Шундоқ экан, унинг сўзларига керагидан ортиқ эътибор қаратиш шартмас.

Ўйин вақтида бор кучим билан ҳаракат қиляпман ва ўзимни энг яхши ҳислатларимни кўрсатишга уриняпман", – деди аргентиналик футболчи.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика