Месси ЖЧда Гьяннинг антирекордини такрорлади
01 дек 2022 08:50
Новости
Месси ЖЧда Гьяннинг антирекордини такрорлади
Қатардаги мундиал гуруҳ босқич охирги турида Аргентина 2:0 ҳисобида Польшани енгиб, Европа вакили билан бирга кейинги раунга чиқди.
Лионель Месси учрашувда пенальтидан фойдалана олмади ва мазкур вазиятда Войцех Шесни қаҳрамонга айланди. 35 ёшли форвард Саудия Арабистони билан ўйинда (1:2) ҳам 11 метрлик нуқтадан зарба бериш имконига эга бўлиб, бундан унумли фойдалана олганди.
Месси ЖЧда учинчи бор пенальти тепиш имконига эга бўлиб, улардан иккитасини “кўкка совурди”. У бу борада ганалик Асамоа Гьяннинг антирекордини такрорлади. Гьян ўз навбатида 4 та пенальтининг 2 тасидан фойдалана олмаган. Бу каби статистика 1966 йилдан бери ҳисоблаб келинади.
Похожие новости
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии