Месси "Интер Майами"нинг қолган футболчиларидан алоҳида шуғулланмоқда
13 авг 2024 17:52
Новости
Месси "Интер Майами"нинг қолган футболчиларидан алоҳида шуғулланмоқда
Қайд этиб ўтамиз, Лео Америка Кубоги финалида жароҳат олган ва клубнинг охирги ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
"Леонинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда, барчаси режа асосида давом эттириляпти, аммо ҳозирча у қачон умумий гуруҳга қайта олиши номаълум. У ҳали ҳам асосий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда.
Леонинг йўқлиги бизга турлича таъсир кўрсатади. Баъзида вазият бошқа ижрочиларнинг йўқлиги натижасида янада қийинлашиб кетмоқда. Майдонда биттагина унинг йўқлиги ҳам яққол сезилади. Биз нафақат рақобатбардош жамоа, балки кучли таркиб ҳам тузишни ният қилганмиз.
Барча ижрочиларимиз сафда бўлса, ишончли ўйин кўрсатиб, исталган рақиб билан рақобат қила оламиз. Биз учун устувор мақсад — имкон қадар тезроқ Лео биалн боғлиқ вазиятни ҳал қилиш, ўз навбатида у йўқлигида ҳам муносиб ўйин кўрсата оладиган рақобатбардош таркиб шакллантириш муҳим".
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии