Месси "Интер Майами"да дебют қилди ва жамоасининг ғалаба тўпини киритди
22 июл 2023 07:45
Новости
Месси "Интер Майами"да дебют қилди ва жамоасининг ғалаба тўпини киритди
"Интер Майами" Leagues Cup турнирининг гуруҳ босқичида "Крус Асуль" жамоасини 2:1 ҳисобда мағлуб этди.
Ушбу учрашув доирасида Лионель Месси ва Сержи Бускетс "Интер Майами" таркибида дебют қилди. Улар 54-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
94-дақиқада эса Месси жарима зарбасидан жамоасининг ғалаба тўпини киритди.
Leagues Cup
Гуруҳ босқичи
"Интер Майами" – "Крус Асуль" – 2:1
Голлар: 1:0 – Тэйлор (44), 1:1 – Антуна (65), 2:1 – Месси (90+4).
Leagues Cup - АҚШ ва Мексика жамоалари иштирокидаги турнир ҳисобланади. Бу йилдан бошлаб мусобақа КОНКАКАФ шаъфелиги остидаги расмий турнирга айланди. Мусобақада дастлабки учта ўринни олган клублар КОНКАКАФ Чемпионлар лигасига йўлланма оладилар.




Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии