Месси: "Барселона"нинг барча муаммоларига сабабчи бўлишдан чарчадим"
19 ноя 2020 14:13
Новости
Месси: "Барселона"нинг барча муаммоларига сабабчи бўлишдан чарчадим"
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги ўйинлардан кейин Каталонияга қайтиб келган пайт аэропортда ОАВ вакилларининг саволларига кескин жавоб қайтарди.
"Ростини айтсам, "Барселона"нинг барча муаммоларига сабабчи бўлишдан чарчадим", - деди форвард журналистларнинг олдидан ўтиб кетаркан.
Мессининг бу сўзлари айнан нимага қаратилгани номаълум. "AS" нашрининг келтиришича, бу журналистлардан бирининг Антуан Гризманн билан боғлиқ саволига бўлган реакция бўлиши мумкин. Олдинроқ, французнинг собиқ агенти Эрик Олатс Антуан айнан Месси сабаб жамоага киришиб кетишда муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Парагвай билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва Перуни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Похожие новости
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 30
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии