RU

Последние новости

Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади Новости

Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади

Ла Лига 35-турида “Барселона” ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико”си билан голсиз дурангга имзо чекди.

Журналист Педро Мартиннинг Твиттер саҳифасида ёзилишича, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси 15 йил ичида илк марта Ла Лига беллашувларида Мадрид клублари дарвозасига гол ура олмади. Бу ҳолат илк марта 2005-2006 йилги мавсумда кузатилганди. Жорий мавсумда “Барселона” Мадрид жамоаларига қарши беллашувда атиги иккита гол уришга эришди. “Реал” дарвозасига киритилган голларга Ансу Фати ва Оскар Мингеза муаллифлик қилиган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика