RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  22 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  55 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган" Новости

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед”нинг янги мураббийи қўл остида ўйнаган даврини эслади.

37 ёшли Пер Мертезакернинг айтишича, у "Ганновер"да ўйнаб юрганида, Ральф Рангник унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган ва натижада фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган.

"Бундеслигада дебют қилишимга имкон берган шахс Ральф эди. Мен қийинчиликка дуч келиб, 45 дақиқадан сўнг алмаштирилардим. У академияга келгач, менга профессионал бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қимматли тавсияларини берган. Шу сабаб ярим йўлда таслим бўлмадим. У ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилди.

Ральф менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнади, у ҳамма учун қойилмақом намуна эди. У жамоадан кетганда, билимлар базасини менга қолдириб кетганди. Ўшандан бери у билан доимий алоқадамиз", – дея таъкидлади Мертезакер.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика