RU

Последние новости

05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  2 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  5 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  7 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  5 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  3 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  25 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  9 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  6 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  20 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  28 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев Новости

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев

16 январь куни Тошкентда «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйинда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг қишки трансферлар вақтида «Динамо»дан «Бухоро» жамоасига қўшилган Обид Жўрабоев фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Бугунги ўйинда жамоа билан қишки тайёргарлик олиб борилмоқда. Жамоага келганимдан кейин кўп йигитлар кўрикдан ўтди. «Нефтчи» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди, улар яхши трансферларни амалга оширишмоқда. Бу бизнинг қишки йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувимиз ҳисобланади. Лекин ҳозирча ёмон эмас. Қишки йиғиндан мақсад ёшларни кўрикдан ўтказиш. Бугун яхши ўйин бўлди, «Нефтчи» жамоаси ҳам яхши таркибни шакллантирибди. Қишда барча жамоа бир хил ҳолатда бўлади. Мавсум давомида кўраверамиз барчасини.

— «Динамо»дан кетишингиз сабаби нимада?

— Тўғрисини айтсам, биз «Динамо»дан ўзимиз кетганимиз йўқ. Улар билан шартномамиз тугаган эди, лекин биз кутгандик жамоада қолишни. Бизнинг Суперлигада ўйнаш мақсадимиз бор эди. Лекин клуб раҳбарлари, директори, ҳомийларимизнинг тутган йўли бизни оғринтирди. Бизга нисбатан беҳурматлик қилишди. Таклиф бўлишини охиргача кутдик. Суперлигага чиқишимиз 3 та тур олдин маълум бўлганди. Ҳали мавсум тугамасданоқ мураббийнинг ўзига янги мураббий топишганини айтишди. Шу нарса ҳам анча таъсир қилди. Янги йилдан кейин ҳам кутдик, лекин телефон бўлмади. Бизга «вариантлар бўлса қидираверинглар», дейишди. Ҳозир «Динамо»да 2-3 нафар бола қолди. Биз 3 январда «Бухоро»га келиб қўшилдик. Биз «Динамо»дан кутмагандик, «ўйнаймиз, 8-10 нафар бола қолади», деб ўйлагандик.

— Кейинги йил «Бухоро»ни Суперлигада кўрамизми?

— Мақсадимиз жамоани Суперлигага олиб чиқиш. Яхши ниятлар билан келдик, насиб қилса олиб чиқамиз.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика