"Мен Андре Онанага тўла ишонч билдираман" — Аморим
11 апр 2025 16:42
Новости
"Мен Андре Онанага тўла ишонч билдираман" — Аморим
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа дарвозабонини қўллаб-қувватлади.
Манкунианликларнинг португалиялик мураббийи Андре Онана "Лион"га қарши (2:2) Европа Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида икки марта хато қилган 29 ёшли камерунлик футболчига қандай ёрдам бера олишини билмаслиги, аммо унга ишонишда давом этаётганини таъкидлади.
"Ҳозирги вазиятда Андрега ёрдам берадиган бирор нарсани айтолмайман. Айни пайтда энг муҳими – ўзини табиий тутиш. Вақти келганда ўйин учун энг яхши таркибни танлайман. Бироқ мен Андрега тўла ишонч билдираман", – деди Аморим.
"Манчестер Юнайтед" ва "Лион" Европа Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувини 18 апрелга ўтар кечаси Манчестерда ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии