Мексика мураббийи: "Америка Кубогини тарк этганимиз жавобгарлигини бўйнимга оламан"
20 июн 2015 13:14
Новости
Мексика мураббийи: "Америка Кубогини тарк этганимиз жавобгарлигини бўйнимга оламан"
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мигель Эррера Эквадорга қарши учрашувдан (1:2) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бу турнирда яхши иштирок эта олмадик. Жамоамиз гуруҳдан чиқишни ният қилган эди. Жамоамиз гуруҳдан чиқишни режалаштирганди, аммо қўлимиздан келмади. Мағлубият учун жавобгарликни бўйнимга оламан. Эквадор билан ёмон ўйнадик дея олмайман, аммо вазият шундай бўлди. Ҳакамларга эътирозим бор. Улар бу ерда нима билан шуғулланаётганини тушунмадим. Хименесга нисбатан қўполлик бўлди деб бақирдим, ҳакам эса жарима белгилаш ўрнига мен билан гаплашгани олдимга келди" - дейди Эррера.
Комментарии