RU

Последние новости

15:39"Насаф" аламли мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  8 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

Мексика-2011 қаҳрамони Тимур Ҳакимов 26 ёшга тўлди Новости

Мексика-2011 қаҳрамони Тимур Ҳакимов 26 ёшга тўлди

Бугун "Оқ-тепа" клуби ҳужумчиси, 2011 йили Мексика яшил майдонларида порлаган юлдузчамиз Тимур Ҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мексикадаги ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида порлаган футболчилардан бири бу Тимур Ҳакимов эди. Ўша кичик мундиалда бугунги кун қаҳрамони чинакамига порлаганди. Мексикадан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоларига ЎФА майдонида "Спарк" автомобилларининг тантанали равишда топширилгани ҳамон кўз ўнгимизда.     

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган, - дейди Тимур болалик йилларини эсга олиб. - Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Етти ёшимдан футбол билан ҳамнафасман. Кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб, мени футболга беришларини сўрашган. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев. Бу мураббийдан бир умрга миннатдорман. 

Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Мексикадаги мундиални ҳали узоқ вақт эслаб юрамиз. Майли, энди бу тарих. Ўша жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бу табрикка сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари ҳам қўшиладилар. У жорий мавсум "Оқ-тепа" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика