RU

Последние новости

23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  43 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз" Новости

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми ОФК сайтига интервью берди.

Португалиянинг "Порту" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ўз интервьюсида терма жамоа бош мураббийи Драган Скочич номига илиқ фикрларни билдирди. 

"Ҳаммамиз Драган Скочични яхши биламиз. У Эронда бир неча йил ишлаган ҳамда футболчиларни жуда яхши билади. Унинг ҳар бир ўйин учун ўз режаси бор, футболчилар билан дилдан гаплашади, жамоадан нима хоҳлаётганини уқтира олади. Мен мураббий билан гаплашганимда унинг нақадар меҳнаткаш ва режали инсон эканини кўрдим. Ўйлашимча, бу мураббий билан бемалол жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Ўз навбатида мен ҳам жамоа учун боримни беришга тайёрман".

Драган Скочич шу йилнинг февраль ойида бош мураббий этиб тайинланганидан бери форслар фақат битта ўйинда майдонга тушишди. Тошкентда Ўзбекистон МТЖ билан кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва голлардан бири Тареми ҳисобига ёзилди.

Скочич мураббийлик фаолияти мобайнида Хорватия, Словения, Қувайт ва Саудия Арабистонида ҳам ишлаган. У 2013 йилдан бери Эронда меҳнат қилиб келмоқда. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика