RU

Последние новости

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  48 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  23 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

МДҲ Кубоги 2016. Қуръа ташлаш маросими Новости

МДҲ Кубоги 2016. Қуръа ташлаш маросими

Кеча Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA16 бўйича МДҲ Кубоги-2016га қуръа ташланди.

Ушбу тадбир ташкилий жиҳатдан жуда ажойиб ўтди. Маросимда биз севган шарҳловчилар Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Даврон Файзиевлар бошловчилик қилишди.



Қуръа ташлаш маросимига ўзбек футболининг сиз ва биз билган жуда машҳур инсонлари, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов, Равшан Эрматов, Ҳикмат Эргашев, Элдор Мустафоев ва бошқалар ташриф буюришди. Меҳмонлар орасида эса футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Дилшод Ирсалиев ҳам бор эди.





Қуръадан аввал AAEL чемпионатининг ғолиблари тақдирланди.



Равшан Эрматовга махсус соврин топширилди











Қувонарлиси, Абдусапи Қаюмов сайтимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб, раҳбаримиз Нодирхўжа Юлдашевга махсус ташаккурнома совға қилди.



Маросимда Украина ва Россиядан ташриф буюрган FIFA усталари ҳам иштирок этди: Юриш Сошинский, Роберт Фахретдинов, Евгений Мостовик, Максим Плахов ва бошқалар.

Тадбир давомида AAEL чемпионатининг икки финал учрашуви ўтказилди. Биринчи финалда Ali Bebeto ва Dilshod Bankir тўқнашуви бўлиб ўтди.


Баҳс курашларга бой бўлди. Ali Bebeto учрашувнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказган бўлсада, рақибига қарши муносиб ўйин кўрсатди, аммо 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Даврон Файзиевлар шарҳлаб боришди.





Навбатдаги ҳал қилувчи ўйин Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони Абдусапи Қаюмов ҳамда Роберт Фахретдинов ўртасида бўлиб ўтди.



Бу баҳсни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан бирга Евгений Мостовик шарҳлаб борди. Айтиш жоизки украиналик Евгений учрашувни жуда ажойиб шарҳлади ва мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.



Баҳсга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимда ҳам ўйинчилар биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Қўшимча бўлимларга мурожаат қилишга тўғри келди. Абдусапи Қаюмов ўз мухлислари қаршисида рақибини мағлуб этишга бор кучини сарфлади ва учрашув пенальтиларгача етиб бормади. Абдусапи 4:3 ҳисобида амалдаги жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди.



Чемпионлар лигаси ғолибларини тақдирлаш маросимида Миржалол Қосимов иштирок этди. Кубок эса турнир мадҳияси остида саҳнага олиб чиқилди.



Биринчи ўринни қўлга киритган Шерзод Шюрле ушбу совринни қизалоғига бағишлади.



Comedy.uz резидентлари ҳам ўз дастури билан меҳмонларни хурсанд қилишди



Навбат қуръа ташлаш маросимига етиб келди. Қуръада 32 иштирокчи 4 саватчага ажратилди ва ҳар бир гуруҳда 8 нафардан иштирокчи бўлиши эълон қилинди. Гуруҳларни аниқлашда Азамат Абдураимов, Нодирхўжа Юлдашев, Роберт Фахретдинов ва Евгений Мостовик ёрдам беришди.



Гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди.



Маросим охирида Сервер Секка ўзбек ва инглиз тилидаги қўшиқлари билан барчанининг кайфиятини кўтарди.

Ташкилотчилик юқори даражада бўлди. Ушбу халқаро чемпионат илк бора Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказиляпти. Келажакда бундай турнирлар кўпайишига ва ушбу спорт тури ҳам ривожланишига тилакдошмиз.

Айни дамда www.twitch.tv/dimchen орқали учрашувлар жонли эфирда намойиш этиляпти. Учрашув натижалари, гуруҳдаги вазиятлар, буларнинг барчасини сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика