Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди
13 ноя 14:25
Новости
Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди
"Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ватандоши, "Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано ҳақида гапирди.
"У жуда яхши ўйнаяпти, ўзига ишонади ва муносиб ўйин кўрсатади. Уни бугунги кунда дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири деб ҳисоблаш мумкин. У ҳужумчиларни қандай қилиб зарарсизлантиришни ва қийинчиликларни қандай енгишни билади, бу орқали ҳар қандай жамоа ҳақиқий тактик устунликка эга бўлади.
У аллақачон улуғ клуб – "Бавария"да ўйнайди. Албатта, бошқа клублар ҳам худди шундай яхши (кулади). Мен унга ва унинг жамоасига ҳурматим туфайли тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман. Мен айтган ҳар қандай нарса фақат босимни кучайтиради. Бироқ гап унинг даражасидаги ўйинчи ҳақида кетаркан, ҳар қандай клуб у учун курашишга тайёр бўлади", – деди Мбаппе.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии