RU

Последние новости

Мбаппе Пересга ўз қарорини айтди Новости

Мбаппе Пересга ўз қарорини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда жамоани тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Франциялик ҳужумчини "Реал Мадрид" қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилаётганди ҳамда турли манбалар келишувга эришилгани ҳақида маълум қилганди. Сўнгги қарорни айнан парижликлар форварди қабул қилиши кутилаётганди. Бироқ Мбаппе Флорентино Пересга қўнғироқ қилиб, ПСЖда қолишини айтган.

Маълумотларга кўра, ПСЖ Мбаппега йилига 100 миллион евро маош ва 300 миллион евро кўтарма пулидан иборат янги шартнома таклиф қилди. Бироқ ҳужумчининг онаси "Реал" ҳам худди шундай таклиф билан чиққанини ҳамда Килиан ўз қарорини 22 май куни эълон қилишини айтмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика