RU

Последние новости

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ" Новости

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ"

Футболчи Париж-2024 Олимпия ўйинларида ватани шарафини ҳимоя қилмоқчи.

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаётганини маълум қилди. Футболчи август ойида ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш учун "Реал" ёки ПСЖ клубларидан қайси бири рози бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Ҳар доим Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаганман. Ниятим ўзгаргани йўқ. Олимпия ўйинларида ўйнасам, бу орзу бўлади. Агар менга рухсат беришмаса, нима дейишса шуни қиламан. Бу бўйича қарор қилиш бир инсонга боғлиқ. Ўша инсон ҳали менга жавоб бергани йўқ. 

Олимпиядага бориш, бормаслигимни қайси клуб ҳал қилади? Биласизми, ПСЖ – амалда мен билан шартномаси бор бўлган ягона клуб", -дейди Килиан Мбаппе. 

Аввалроқ, ОАВда Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгани, Мадрид клуби эса футболчини Олимпия ўйинларига қўйиб юборишни истамаётгани хабар қилинганди. Бироқ, Мбаппенинг ўзи Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни жуда хоҳламоқда. Франция президенти Эммануеэль Макроннинг шахсан ўзи вазиятга аралашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Париж Олимпиядаси 2024 йилнинг август ойида ўтказилади. Мбаппе эса шу ёзда клубдан кетиши аниқ бўлиб улгурган. Футболчи ўша вақтда янги клуби билан, яъни катта эҳтимол "Реал Мадрид" клуби билан шартнома имзолаган бўлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика