RU

Последние новости

Мбаппе: "Макрон ва Саркози менга ПСЖда қолишни маслаҳат беришди" Новости

Мбаппе: "Макрон ва Саркози менга ПСЖда қолишни маслаҳат беришди"

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг ҳозирги ва собиқ президентлари билан нималарни муҳокама қилганини айтди.

"Эммануэль Макрон ва Николя Саркози менга ПСЖда қолишни маслаҳат беришди. Бу яхши маслаҳат эди. Макрон - мен футбол ҳақида гаплашган кам сонли инсонлардан бири. Биз кўп марта гаплашдик. У қолишимни хоҳлади ва бу музокараларнинг бир қисми эди. Бундан кўриниб турибдики, футбол ўзгариб, эндиликда жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллади", - дейди Мбаппе.

Мбаппе 2021/22 йилги мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди.

Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика