RU

Последние новости

08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  10 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  19 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  1 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3

Мбаппе эндиликда футболда барчадан кўп пул топмоқда, Роналду – учинчи, Азар ва Иньеста ўнликда Новости

Мбаппе эндиликда футболда барчадан кўп пул топмоқда, Роналду – учинчи, Азар ва Иньеста ўнликда

Холанд ҳам энди шу ерда.

Forbes журнали дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчиларнинг йиллик рейтингини эълон қилди.


Журнал ўйинчиларнинг жорий мавсумдаги умумий даромадларини ҳисоблаб чиқди, жумладан футболдаги ва майдондан ташқаридаги даромадлар: ҳомийлик битимларидан тортиб бизнесдаги даромадларгача.


Маблағлар долларда кўрсатилган ва улар солиқлар олингунга қадар.



Нашр маълумотлар ҳаммага очиқ бўлган манбалардан (масалан, Capology.com) олинганини ва ишончли инсайдерлар томонидан тасдиқланганини таъкидлаган.


1. Килиан Мбаппе, ПСЖ – 128 млн (110+18)


Килиан жорий ёзда ПСЖ билан янги шартнома имзолади ва шу сабаб унинг бу борадаги етакчилиги ажабланарли эмас. Аммо, французнинг футболдаги даромади "осмон" бўлса, майдондан ташқарида камтарроқ. Мбаппе ўз брендига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади ва баъзи реклама берувчилар, жумладан фастфуд ёки букмекерлар билан ҳамкорлик қилишни хоҳламайди.


Килианнинг асосий ҳамкорлиги ФИФА ўйинлар сериясидаги муқовада бўлишдир. Мбаппенинг EA Sports билан муносабатлари ажойиб.



2. Лионель Месси, ПСЖ – 120 млн (65+55)


Месси даромадининг катта қисмини тижоратдан олади – у adidas, Pepsi, Jacobs & Co соат компанияси, Budweiser пива компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Аммо, Forbes Леода ўсиш учун катта имконият бор деб ҳисоблайди, бунинг учун Аргентина билан ЖЧ-2022да ғолиб чиқиши керак.



3. Криштиану Роналду, "Манчестер Юнайтед" – 100 млн (40+60)


Португалиялик ўтган йилда юқори ўринда мустаҳкам жойлашганди, аммо МЮдаги муаммолар сабаб икки позиция пастлади. Криш – ҳали ҳам дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган ўйинчиси, аммо фақатгина майдондан ташқаридаги даромадларни ҳисобга олса. У Nike, Herbalife, Livescore ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилади.


Роналду шунингдек ижтимоий тармоқлардаги тахминан 500 миллион обуначиси билан мақтаниши мумкин.



4. Неймар, ПСЖ – 87 млн (55+32)


Ушбу рейтингдаги сўнгги ПСЖ вакили. Июлда Неймарнинг якунланган шартномаси автоматик равишда 2027 йилга қадар узайтирилди. "Париж" аниқ бразилиялик қолганидан афсусланмайди. Ней ажойиб формада, аммо маоши камайди.


У ЖЧ-2022 олдидан у Қатар телекоммуникация компанияси Ooredoo Group билан ҳам шартнома имзолади.



5. Муҳаммад Салах, "Ливерпуль" – 53 млн (35+18)


Муҳаммад – мусулмон дунёсининг асосий спорт фигурасидир. У Ливерпулни шаҳар сифатида бирлаштиради – футбол келганидан сўнг нафрат сабаб юзага келган жиноятлар сони кескин тарзда 16 фоизга камайди. Ижтимоий тармоқдаги ирқчиликка асосланган ҳақоратлар ҳам камайиб бормоқда. Салах бундай имидж билан бой брендлардан кўплаб таклифлар олади.


Муҳаммад ушбу мавсумни жамоаси каби жуда қийин бошламоқда, аммо adidas коллекцияларидаги энг катта юлдузлардан бири бўлиб қолмоқда.



6. Эрлинг Холанд, "Ман Сити" – 39 млн (35+4)


"Ман Сити"га трансфердан сўнг Эрлинг илк бор бундай рўйхатда пайдо бўлди. Норвегияликнинг маоши борасида саволлар бўлмаса, 4 миллион евролик футбол ташқарисидаги даромадлар бироз ҳайрон қолдиради. Аммо, хавотирланиш керак эмас – рақамлар тез орада кескин тарзда кўтарилади.


Эрлинг Hyperice, Viaplay ва Samsung билан ҳамкорлик қилади – аммо, мана ярим йилдирки унда ҳеч қандай бутса ишлаб чиқарувчиси билан шартнома йўқ. Холанд шошилмаяпти ва молиявий жиҳатдан яхши таклифни кутмоқда. Норвегиялик ҳозирча adidas'га яқин – ва бу Nike билан қолган Мбаппе билан курашни кучайтиради.



7. Роберт Левандовски, "Барселона" – 35 млн (27+8)


Левандовски "Барса"га ўтишда маошини йўқотмади, майдон ташқарисидаги даромадлар ҳам барқарор – поляк тонналаб маҳсулот ишлаб чиқарадиган RL9 шахсий брендини яратди. Энг эътиборни тортадигани – кийим.


Шунингдек Nike ва Head & Shoulders билан шартномалар бор – бу фақатгина ҳамкорлар ичидаги энг машҳурлари. Роберт ярим йил олдин Huawei билан шартномани бекор қилди, бунга компаниянинг Россиядаги лойиҳалари сабаб бўлди.



8. Эден Азар, "Реал" – 31 млн (27+4)


Эденнинг "Реал"даги асосий ютуғи – улкан шартнома. Инсайдер Рамон Альвареснинг ёзишича, "Мадрид" аллақачон бельгиялик билан хайрлашган бўларди. Муаммо шундаки, Эден учун даъвогарлар йўқ – унинг ўзи жамоадан кетишни хоҳламаяпти ва Анчелоттидан имкониятни кутишда давом этмоқда.


"Реал" қишда яна харидорлар излайди.



9. Андрес Иньеста, "Виссел Кобе" – 30 млн (25+5)


Иньеста клубда кўп пул олади, аммо бошқа даромадлар ҳақида ҳам қайғуради. Андрес сентябрда ўзининг спорт кийимлари брендини ишга туширди – Capitten. Испан чекланган сериядаги бутсалар билан бошлади ва Япония бозорига эътибор қаратилган.


Иньеста шунингдек Қатардаги ЖЧ ҳақидаги ҳужжатли фильмга суратга тушди.



10. Кевин де Брюйне, "Ман Сити" – 29 млн (25+4)


Кевиннинг шахсий даромадлари анча камтар, у турли хил 11та бренд билан шартномалардан ташкил топади. Уларнинг орасида Nike, оқсилли коктейллар Wow Hydrate ва тренажёрлар копанияси Therabody'ни ажратиб кўрсатиш мумкин.


Де Брюйнеда шунингдек Credit Karma молиявий компанияси билан келишув бор.




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика