RU

Последние новости

23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  0 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  12 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  53 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак? Новости

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Бу ҳақда миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Бу йилги – “корона” қатор ўзгартиришлар киритган чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Мавсум давомида пандемия сабаб юзага келган вазиятларни тўғри баҳолаган ҳолда тақвим тузиб, давом эттиришга эришилган чемпионатни саломатлик нуқтаи назаридан жамоаларда жиддий "инцидент"ларсиз якунлашда ПФЛнинг самарали ташкилотчилигини алоҳида эътироф этмасак инсофдан бўлмас. Март ойининг қоқ ўртасидаёқ тўхтатилган чемпионатдаги танаффусда футболчилар аввалига индивидуал, кейин эса жамоавий машғулотлар ўтказиб, сўнггида тиғиз график асосида шу кунгача етиб келишди ва яхшигина юклама олиб улгуришди. Олдинда кубок ўйинлари қолди, холос. “Блиц турнир” кўринишидаги кубок ўйинларини кимдир эрта, кимдир кечроқ якунлашига тўғри келади. Хўш, шундан сўнг, жамоаларнинг кейинги мавсум олди йиғинигача, футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Ушбу муҳим саволга тиббий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, футболчиларнинг дам олиш муддати 3 ҳафтани ташкил қилиши тўғри ҳисобланади. Масалан: 8-декабрда кубок баҳсларидаги юришини тўхтатган жамоа бемалол янги йил байрамидан сўнг йиғилиши, финалга етиб борган клуб эса 10-январларда йиғин бошлаши мумкин (“ОЧЛ” иштирокчиларида бироз ўзгариш бўлиши мумкин). Барибир, дам олиш муддатининг биринчи ярми пассив дам олиш билан ўтса, иккинчи ярми актив ҳолда (жамоа мураббийлари тузиб берган индивидуал машғулотлар билан) ўтказилади.

Жамоани жисмонан мавсумга тайёрлаш учун 6 ҳафта етарли эканини инобатга олсак мавсумни бемалол февралнинг иккинчи ярмида бошлашимиз ҳам мумкин (ёзнинг жазирамасида футболчиларга етарли дам бериш ва кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олиш учун). Ҳар қалай бу вариант, ўйинлари март ойига режалаштирилган терма жамоамиз учун ҳам фойдали, қолаверса март ойида икки тур ўйнаб улгурмай, яна узоқ муддат танаффус қилгандан яхшироқ).

Нима бўлганда ҳам кейинги мавсум, мухлислар соғинган ва кўниккан одатий шароитда ўтади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев ўз каналида.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика