Мавсум якунланганидан кейин Бускетс "Барселона"дан кетади
18 дек 2022 15:15
Новости
Мавсум якунланганидан кейин Бускетс "Барселона"дан кетади
"Барселона" футболчиси Сержи Бускетс мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Бускетс ушбу мавсум якунланадиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. У катта эҳтимол билан фаолиятини МЛСда давом эттиради. Бу "Интер Майами" жамоаси бўлиши ҳам мумкин.
Хави футболчини "Барселона"да қолишга кўндиришга ҳаракат қилган, уни жамоага керакли футболчилигини айтган. Бироқ Бускетс қарорини ўзгартирмаган.
16 декабрь куни Букетс Испания термасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У "Барселона" таркибида 2008 йилдан буён ҳаракат қилиб, 30та соврин қўлга киритди.
Комментарии