Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди
30 дек 2025 12:15
Новости
66 ёшли мутахассисда юрак уриши ритмини бузувчи юрак бўлмачалари фибрилляцияси аниқлангани сабабли италиялик мураббийга жарроҳлик амалиёти зарур бўлди.
Мураббий яқин бир неча кун ичида ўз хизмат вазифасига қайтиши кутилмоқда.
Сарри 2025 йил июнь ойида (иккинчи марта) "Лацио"ни бошқарувини қўлга олганди. Ундан аввал у "Эмполи", "Наполи", "Челси" (2018/19 йилги мавсумда Европа Лигаси ғолиби) ва "Ювентус" жамоаларини машқ қилдирган. У "Ювентус" билан 2019/20 йилги мавсум Италия чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган.
Айни пайтда "Лацио" А Серияда 24 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Бургутлар" навбатдаги турда 4 январь куни амалдаги Италия чемпиони "Наполи"ни ўз майдонида қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии